19 октябрда Исроил Байрутдаги Ҳизбуллоҳ позицияларига камида саккизта ҳаво ҳужумини амалга оширди, шунингдек, Ливаннинг бошқа ҳудудларидаги нишонларга зарба беришда давом этмоқда, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
"Ҳизбуллоҳга тегишли туннеллар юз тоннадан ортиқ портловчи моддалар ёрдамида портлатилди. Зарбалардан олдин тинч аҳолига зарар етказиш хавфини камайтириш учун кўплаб чоралар кўрилди, шу жумладан эвакуация ҳақида олдиндан огоҳлантириш эълон қилинди", дейилади ЦАХАЛ баёнотида.