АсосийЖамият

Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди

Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда.

'Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганишлар давомида жумладан:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та;
  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та;
  • Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлган.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича мазкур вазирликларга Агентликнинг тақдимномалари киритилган. Тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда.

Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчиларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 20:50

    Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

    Юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

    'Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 19:00

    Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди

    Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

    'Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 18:00

    Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда

    Ҳар бир вилоятда 1 тадан атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг техникумини ташкил қилиш топширилди.

    'Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:57

    Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

    Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.

    'Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:15

    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ўзгидромет 21 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 16:53

    Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    Табрикда “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни ҳаётга изчил татбиқ қилишда барча юксак маданият ва ўзаро бир-бирини англаш туйғусини намоён этиш лозимлиги таъкидланган.