22 октябр куни соат 06:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича 1985 йилда туғилган ҳайдовчи С.К. "Lacetti" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда — 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юборган ва рул бошқарувини йўқотиб, дарахтга тўқнашган.
Ҳайдовчи ва пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир пиёда 1960 йилда туғилган К.С. шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.