АсосийЖамият

“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда

Сенаторлар томонидан маъқулланган Қонун билан фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларни давлат сирларига киритилишини маън этиш аниқ белгилаб қўйилмоқда.

'“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда'ning rasmi

1993 йил 7 майда қабул қилинган “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қарийб 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда. 

 Янгиланган қонун лойиҳаси бугун, 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди

Толибжон Мадумаров, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

Давлат сирлари билан танишиш ва танишишга рухсат бериш тартиби, махфийлаштирилмайдиган маълумотлар тоифалари, давлатлар ўртасида давлат сирларини ўзаро алмашиш тизими амалдаги қонунда тартибга солинмаганлиги бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган очиқлик ва ахборот алмашиш талабларига зиддир.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар 4 тоифага бўлинади:

Ҳарбий соҳадаги, 

Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий соҳадаги,

Разведка ва контр-разведка, тезкор қидирув фаолияти ва бошқа давлат хавфсизлиги йўналишларига оид, 

Иқтисодиёт, таълим ва техника соҳаларига оид чегараланган рўйхати тасдиқланмоқда.

Амалда ушбу рўйхат ҳукуматнинг 1994 йилдаги қарори билан тасдиқланган йўриқномада махфий грифда берилган. Ушбу рўйхатнинг қонун билан очиб берилиши бугунги кундаги очиқлик сиёсатига мос келади.

 Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати ва ушбу маълумотларни махфийлаштириш бўйича асоссиз қарор қабул қилганлик бўйича жавобгарликни белгилаш ҳамда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларни давлат сирларига киритилишини маън этиш аниқ белгилаб қўйилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада суюлтирилган газ баллонлари яширилган “бункер”лар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:20

    Фарғонада суюлтирилган газ баллонлари яширилган “бункер”лар аниқланди

    Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган.

    '2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

    Шунингдек, 2025 йил 1 июлга қадар кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш режалаштирилмоқда.

    'Тошкентдан Анқарага парвозлар сони оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Тошкентдан Анқарага парвозлар сони оширилди

    Парвозлар энди ҳафтада уч марта йўлга қўйилмоқда.

    'ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди

    Қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича қатор қоидаларга амал қилиш сўралмоқда.

    'Солиқ ва Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:02

    'Квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:01

    Квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    Ички ишлар вазирлиги 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган бундай ҳаракатлар майда безорилик сифатида квалификация қилинишини маълум қилди.