1

Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”

ШОУ-БИЗНЕС 04.12.2016, 11:58
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес, Сайлов, PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016
Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”

Бугун, 4 декабрь Ўзбекистон Республикасида муҳим сиёсий жараён Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонннинг кўп сонли аҳолиси қаторида таниқли санъаткорлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедованинг бугунги муҳим сийсий жараён ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Лола АҲМЕДОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

—  Бугун юртимизда байрам, десак ҳам бўлади. Ҳаммамиз учун келажагимизга муносиб номзодни танлаш ўта муҳим. Мен ҳам Чилонзор туманидаги сайлов участкасидан мамлакатимиз, фарзандларимиз келажаги учун муносиб бўлган номзодга овоз бердим. Албатта, сайловни ўтказишга тайёргарлик, тарғибот ташвиқотлар ўзимиз учун муносиб номзодни танлашимитзга асос бўлди. Албатта бугун кунгача ҳаммамизнинг олдимизда бир савол турганди: Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бизга мерос қилиб қолдирган шундай гўзал, озод, обод Ватанни келажак авлодга бекаму-кўст, янада юксак тараққиёт билан етказиб бера оладиган, бир сўз билан айтганда келажагимиз учун ҳар бир жабҳада масъул бўладиган давомчи ким бўлиши мумкин? Бугун ана шу саволга ҳар биримиз жавоб бердик. Ўйлаймизки, биз танлаган номзод ана шундай масъулиятни етарли даражада бажара олади. Биз бунга ишонамиз!

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1