АсосийShou-biznes

Каниза: “Бугун ҳар бир ўзбекистонлик учун ҳаяжонли кун”

Хонанда Каниза “PressClub:Elections.uz-2016” пресс-клубида меҳмон бўлди ва сайлов ҳақидаги фикрларини баён қилди. 

Каниза, хонанда: 

—Бугун Ўзбекистоннинг тақдири ҳал бўляпти. Ҳар бир ўзбекистонлик фуқаро сайловда фаол иштиирок этиши ва ўз номзодига овоз бериши шарт. Чунки Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши албатта биз фуқароларнинг ўзимизга боғлиқ. Бу йилги сайловга тайёргарлик жараёни ўта кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ҳар бир фуқаро ўз конститутциявий ҳуқуқидан фойдаланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Сайлов участкасига кела олмаган фуқаролар учун сайлов варақалари уйларга олиб борилаётгани, кўзи ожизлар учун брайль шрифтидаги бюллетенлар жорий қилинганини айтиб ўтишим мумкин. Бугун бироз шамоллаганимга қарамай, сайловда қатнашиш учун сайлов участкасига бордим ва ўз номзодимга овоз бердим. 

Ижтимоий тармоқларда ҳамкасбларим жойлаштирган суратларга қараб, мен ҳам яянги ташкил этилган пресс-клубга келдим. Бу ерда журналистлар учун яратилган шароитлар ҳам таҳсинга сазовор. 

Ҳали сайловда қатнашишга улгурмаган бўлсангиз, эринманг, албатта сайловга боринг ва ўз номзодингизга овоз беринг!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар