АсосийЖамият

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталари берилади

Фуқароларнинг ушбу тоифалари реестри "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида юритилади.

'Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталари берилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспорти ёки шаҳарлараро автобусга бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда бепул саёҳатлар учун чипталар бериш ва уларни ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, бепул саёҳатлар харажатларини компенсация қилиш механизми назарда тутилган.

Қарорга кўра, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар реестри юритилади.

Бир ой муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ваколатли бўлинмалари томонидан автовокзалларнинг мансабдор шахсларига ушбу реестрдан фойдаланиш имконияти очилади.

Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда уларни бевосита кузатиб борувчи шахсга йилига бир марта бепул темир йўл ёки шаҳарлараро автобус чипталари (бориш ва қайтиш) ажратилади.

Юқорида кўрсатилган тоифадаги фуқаролар бепул йўл чиптасини расмийлаштириш учун мансабдор шахсга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:55

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди

    Илҳом Алиев орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.

    'Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:53

    Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

    У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.

    'Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида махфий туннел топилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:05

    Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида махфий туннел топилди

    Туннел орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан олиб чиқилган.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 15:54

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 14:56

    Тошкентдан Рас ал-Хаймага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

    Парвозлар ҳафтада 1 маротаба Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.

    'Андижондаги хонадонларнинг бирига ўт кетди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 14:52

    Андижондаги хонадонларнинг бирига ўт кетди

    Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 м квадрат майдонида шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.