АсосийЖамият

Қашқадарёлик шоир 33 ёшида оламдан ўтди

У ўзини осиб ўлдиргани маълум бўлди.

5 ноябрь куни шоир Мансур Жумаев 33 ёшида оламдан ўтди. У Қашқадарё вилояти Миришкор туманида 1991 йил 17 февралда туғилган. 

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, 2024 йил  5 ноябрь куни тахминан соат 07:30 ларда Мансур Тўраевич Жумаев яшаш хонадонида ўзини осиб вафот этган. 

Бирламчи ташхисга кўра, у “бўйин соҳасида странгуляцион чизиғи мавжуд, юрак қон томир нафас етишмовчилиги” оқибатида вафот этган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув  ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Адабий тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шоирнинг “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Ҳазрати ишқ” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Яқинда “Излам” туркумида “Биз кутган фасл” номли шеърий тўплами чиққан эди. 

Шоир “Ота юрт”, “Олдинда бир йўл бор...”, “Сужуд”, “Болалик”, “Менинг хатоларим”, “Эсингдами, ака...”, “Эртак ҳақида эртак”, “Ҳайрат қўшиғи”, “Китобсевар қизга”, “Йигирма биринчи аср табиби”, “Йўловчи қўшиғи”, “Сенга деганим” сингари Ватанга, эл-юртга муҳаббат, инсоний ва илоҳий туйғулар баланд пардаларда куйланган шеърлари билан синчи шеърхонларнинг қалбидан жой олган.

Бир қатор асарлари рус, инглиз, турк, озарбайжон, тожик, қорақалпоқ ва бошқа тилларга таржима қилиниб, нуфузли хорижий нашрларда эълон қилинган.

Унинг “Хон қизининг ҳовлисида кечган мушоира”, “Кичкина одамнинг улкан қалби”, “Уйқудаги гўзаллар меҳмони”, “Улуғ Аттор ва жажжи жиянчам”, “Адиблари ардоқланган юрт”, “Булбул қачон баланд сайрайди?”, “Велосипедни қайтадан кашф этамиз!” сингари бадиий публицистик мақолалари ўқувчини бефарқ қолдирмади.

Мансур Жумаевнинг “Алфа”, “Арилар кўзёши” каби ҳикоялари нафақат юртимиз оммавий ахборот воситаларида, балки рус, озарбайжон ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиниб, адабий-бадиий журналларда чоп этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки Nexia ва КамАЗ иштирокидаги тўқнашувда бир киши шифохонага тушди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 09:51

    Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки Nexia ва КамАЗ иштирокидаги тўқнашувда бир киши шифохонага тушди

    Кўкдала туманидаги авария оқибатида автомобиллар вайрон бўлди, юк машинаси ағдарилиб кетди

    'Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетиш камаймоқда — энг кўп миграция Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 06:57

    'Қурбон ҳайити арафасида ҳудудларга қўшимча автобуслар йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 05:19

    Қурбон ҳайити арафасида ҳудудларга қўшимча автобуслар йўлга қўйилди

    “Тошкент” автовокзалидан яна 23 та янги рейс ташкил этилди