АсосийDunyo

Қадимий ғорни замонавий, wi-fi ли уйга айлантирган одам

Ҳар қандай одамнинг баъзан сершовқин шаҳар ҳаётидан тинч, осуда жойларга қочиб кетгиси келади, деб хабар беради “Вez-ostanovki.ru” нашри.

Анжело Mastropietro исмли йигит эса бу орзуни реалликка айлантирди. У ёши 250 миллион йилга тенг бўлган қадимий ғорни замонавий, барча маиший техникалар билан жиҳозланган уйга айлантирди.

Бу ғор ҳақида Анжело илк маротаба 1999 йилда хабар топганди, 2007 йилда врачлар унга “Склероз” ташхисини қўйгандан кейин Анжело ҳаётини тубдан ўзгартиришга ва ғорни уйга айлантиришга қарор қилди.

Қурилиш учун 1000 соат вақт, 80 тонна тош ва ғорни таниб бўлмайдиган даражадаги, замонавий уйга айлантириш учун 160 минг фунт маблағ кетди. Қайта ишлов берилганига, оқ рангга бўялганига қарамай, ғор барибир ўзининг ғорлигини эслатиб турибди.

Анджело Mastropietro  сершовқин шаҳар ҳаётидан, цивилизациядан узоқ жойда уй қуришни орзу қилганига қарамай,  ғорда замонавий инсон учун керак бўлган ҳамма шароит, ҳатто Интернет ҳам мавжуд. 

“Мени фамилиям таржима қилинганда “Тошлар ҳукмдори” деган маънони билдиради, менимча бу нарса менинг қонимда бор”, дейди Анжело.

Бошқа янгиликлар