АсосийСиёсат

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди

Махсус-тактик ўқув машғулотларига “Фориш” тоғ полигонида старт берилди.

'Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди'ning rasmi

Марказий ҳарбий округда жойлашган “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларига старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Ҳанжар-2024” номи остида ташкиллаштирилаётган йиғин иштирокчилари икки қардош давлат байроқлари ва мадҳияси садолари остида саф майдонидан шахдам қадамлар билан ўтишди.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарлари билан  брифингда ўқув машғулот дастури бўйича режалар муҳокама қилинди. Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди. Хусусан, “Ҳанжар-2024” махсус-тактик ўқуви давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.

Дўстона руҳда бошланган ўқув йиғини давомида меҳмонлар учун миллий таомлар куни, футбол мусобақаси ҳамда Самарқанд шаҳрига саёҳат тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46

    'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2024 21:07

    'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 12:06

    Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:48

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

    Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

    'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:10

    Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

    Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

    'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:06

    Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

    Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.