АсосийShou-biznes

Шавкат Мирзиёев ғалабасига бағишланган тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова иштирок этди(Видео)

Кеча, 5-декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев ғалабасига ташкиллаштирилган байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди. Бу ҳақда “Sayyod.com” хабар бермоқда.

Юлдуз Усмонова бошқа ҳамкасблари билан бирга саҳнада Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини куйлади. 

“Уч халқ артисти Озодбек, Юлдуз ва Гулсанам ўртада биргаликда туриши ўзига хос, бир бошқача кўринар экан. Шунингдек Юлдуз Турдиева, Жаҳонгир Позилжонов, Шахзода ва бошқалар хам мадҳияни бирга куйлашди”,—дейилади хабарда. Мазкур саҳна чиқиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Нашрнинг маълум қилишича, Юлдуз Усмонова эртага, 7 декабрь куни бўлиб ўтадиган Конституция кунига бағишланган байрамда ҳам чиқиш қилади.

Бошқа янгиликлар