АсосийДунё

Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди

Эрдўғон Анқара келажакда Тель-Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.

'Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди'ning rasmi

Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хабар берди.

“Биз Туркия давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларимизни уздик”, деди у.

Эрдўғон Анқара келажакда Тель-Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.

2023 йил окйтабр ойида Ғазода Исроил ҳужуми бошланганидан бери Туркия Тель-Авивнинг ҳаракатларини қоралаб, уни Фаластин тинч аҳолисини қирғин қилишда айблаб келмоқда. Мамлакат бир неча бор Исроилни ўт очишни тўхтатишга чақирган, шунингдек, яҳудий давлатига босим ўтказган.

Хусусан, май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо-сотиқни тўлиқ тўхтатганини маълум қилган эди. Бунгача Анқара 54 та кичик гуруҳ товарлари экспортини чеклаган.

Шунингдек, Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер мамлакатга Исроил ҳужум қилиши мумкинлигини истисни этмади. 

Исроил Туркияга бевосита таҳдид солиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, Гюлер Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ички фронтнинг аҳамиятини ва уни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаганини айтди.

“Мен унинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Ички фронт биз учун доимо зарур. Ҳатто тинчлик пайтида ҳам ички фронтнинг яхлитлиги ва қудрати ҳамиша мамлакатимиз манфаатларига хизмат қилади. Исроил Туркияга ҳужум қилиши мумкинми? Агар президент бундай хавфни сезмаганда, бу ҳақда гапириб ўтирармиди? Шубҳасиз, у ҳужум қилиши мумкин”, деди у.
Гюлер учинчи жаҳон уруши эҳтимолини ҳам истисно этмади:

“У исталган пайтда бошланиши мумкин. Албатта, биз буни истамаймиз, аммо ҳар қандай вазиятга доимо тайёр туришимиз керак. Ахир Туркия ва унинг буюк халқи хавфсизлиги учун масъулият бизнинг зиммамизда. Биз барча имкониятлардан фойдаланиб, барча эҳтимолларни кўриб чиқамиз. Шунинг учун, бундай имкониятни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир нарсани энг майда тафсилотларигача таҳлил қиламиз, иш олиб борамиз ва режалаштирамиз. Бироқ биз ўз юртимизда тинч-тотув яшашни хоҳлаймиз”, деди мудофаа вазири.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:26

    Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

    Расмий баёнотда унинг ҳолати барқарор экани ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

    'АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:11

    АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.

    'Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:01

    Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда

    Россия қўшинлари хорижий фуқароларни Киевни тарк этишга чақирди.

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.