Исроил ҳаво кучларининг Ливан пойтахтига берган зарбаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея ёзмоқда "Zamon.uz"
Хабар берилишича, Байрут марказидаги саккиз қаватли турар-жой биноси бутунлай вайрон бўлган, яқин атрофдаги яна бешта бино зарар кўрган.
Исроил Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши ҳужумларини давом эттирмоқда. 23 ноябрдаги зарбаларнинг нишони гуруҳнинг ташқи хавфсизлик хизмати раҳбари бўлиши мумкин.
Ливан Миллий Ахборот Агентлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучлари Байрутнинг марказий қисмидаги Баста туманига камида бешта ракета билан зарба берган.