АсосийЖамият

Президент ҳудудларда деҳқонларга сифатсиз уруғ сотилганини таъкидлади

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

'Президент ҳудудларда деҳқонларга сифатсиз уруғ сотилганини таъкидлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу пайтгача пахта ва ғалла ерларининг 260 минг гектари озиқ-овқат етиштириш учун ажратилгани, кеча яна 104 минг гектар ажратишга рухсат берилганини таъкидлади.

Озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан 370 миллион долларга (1,2 баробар) ўсиб, 2 миллиард доллардан ошди.

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга, гилос ва шафтоли бўйича 6-7-ўринга, мош ва бошқа дуккакли маҳсулотлар бўйича 10-ўринга чиқди.

Биргина гилос 16 та мамлакатга экспорт қилинмоқда. Ҳар ҳафта 3-4 тонна узум АҚШга етказиб берилмоқда. 

Экспорт Қорақалпоғистон ва Жиззахда 2,2 баробар, Хоразмда 1,8 баробар ва Сурхондарёда 1,6 баробар кўпайди.

Ижобий натижалар билан бирга, Президент таъкидлаганидек, айрим вилоят, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлар ишни тўғри ташкил қилмагани учун маҳсулот ва экспорт ҳажмида катта ўзгариш сезилмаяпти. 

Ери бошқалардан карра-карра кўп бўлган Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида ўсиш уларнинг имконияти ва шароитига мутлақо мос эмаслиги қайд этилди. Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг экспорти ўтган йилги кўрсаткичга етмаяпти.

Шунингдек, 64 та туманда экспорт ўтган йилга нисбатан камайган бўлса, шундан 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган. 

Ҳокимлар бугун дунёдаги оғир вазиятни ҳисобга олиб, ҳар куни изланиб, янги-янги имкониятлар топиб, ишга солиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Йиғилишда дала четларига экин экиш ҳолати танқидий кўриб чиқилди.

Масалан, Қорақалпоғистонда дала четидаги 2,1 минг гектар, Фарғонада 1,2 минг, Самарқандда 826, Бухорода 784, Қашқадарёда 247 гектар ерлар ишлатилмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди. 

Баъзи жойларда деҳқонларга сифатсиз уруғ сотилган, зараркунандага қарши берилаётган дорилар ҳам талабга жавоб бермайди.

Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўсимликлар карантини агентлигига ҳокимлар, экспортчи, тажрибали кластер, кооперация ва фермерлар билан биргаликда озиқ-овқат экинларининг уруғи, кўчати, дориси, ўғити бўйича ишлашнинг янги тизимини ишлаб чиқиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборларни тажрибали тадбиркорларга бериш таклиф қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:01

    'Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:54

    Тошкент вилоятида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

    Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирилди.

    'Ўзбекистонда 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:48

    'Интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:31

    Интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди

    Шунингдек, келгуси йили “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 50 та лойиҳа ишга туширилади.

    'Энди фермерларга ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Энди фермерларга ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади

    Шунингдек, эндиликда минитракторда хизмат кўрсатадиганларга юртимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.