АсосийЖамият

Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

Айтилишича, 31 декабрь куни тонгги соат 06:30 ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри “Янгибозор” маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходими бошқарувидаги автомашина йўлни кесиб ўтаётган 1987 йилда туғилган аёлни юқори тезликда уриб юборган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, жабрланувчи соат 06:55 да клиник ўлим ҳолатида шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрилган чораларга қарамай, соат 07:50 да биологик ўлим қайд этилган. Унга очиқ бош мия жароҳати, мияга қон қуйилиши гумони, суяклар синиши, ички қон кетиш ва ҳаёт билан номутаносиб шикастлар ташхиси қўйилгани айтилмоқда.

Айтилишича, марҳуманинг 3 нафар фарзанди бор. Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.

    'Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди

    Етакчилар Украина масаласи юзасидан ижобий мулоқот олиб борган.

    'Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди

    2026 йил 1 январдан Арманистон ва Туркия дипломатик, хизмат ва махсус паспорт эгалари учун визаларни электрон тарзда, бепул олиш имкониятини йўлга қўяди.