АсосийЖамият

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди

Пахта ва ғалла бундан мустасно.

'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг (пахта ва ғалла бундан мустасно) реализацияси учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) “нол” ставкаси жорий қилинади.

Бу бўйича Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.)да белгиланган.

Шунингдек:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланиб, расмий веб-сайтларда эълон қилинади.

Рўйхатга киритилган маҳсулотлар учун харид қилинган товарлар ёки хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси 3 кун ичида автоматлаштирилган тарзда қайтарилади.

Солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактураларни реал вақт режимида хавф даражасига қараб таҳлил қилиш тизимини жорий қилади.

Юқори хавфли ҳисобварақ-фактуралар улуши 10% дан ошмаслиги ва ҚҚС суммаси фақат тўлиқ тўлангандан кейин ҳисобга олиниши белгиланди.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Space Gov Monitoring платформаси орқали қишлоқ хўжалиги ерларидаги экин майдонлари бўйича маълумотларни мунтазам етказиб боради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.

    'Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди

    Етакчилар Украина масаласи юзасидан ижобий мулоқот олиб борган.

    'Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди

    2026 йил 1 январдан Арманистон ва Туркия дипломатик, хизмат ва махсус паспорт эгалари учун визаларни электрон тарзда, бепул олиш имкониятини йўлга қўяди.