АсосийDunyo

Қурилишда ишчи бўлиб ишлайдиган йигит моделга айланди

Ижтимоий тармоқларнинг кучига ишонсангиз, эҳтиёт бўлинг, деб хабар берди “Оnedio.ru” нашри.

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган йигитнинг ҳаётини ижтимоий тармоқлар тубдан ўзгартириб юборди. Голландияда яшовчи, асли суринамлик бўлган 26 ёшли Никке Либерт қурилишда ишлаётганда, унинг ёнига сайёҳ қизлар келиб, “Суратга туширсак майлими, сиздан жуда зўр модель чиққан бўларди. Расмингизни ижтимоий тармоқларга жойлаштирамиз”, деб таклиф киритди. Уларнинг таклифига йигит ҳам хурсанд бўлиб, бир зумда кўна қолди.

Шундан кейин мода билан қизиқувчи қизлардан бири Даника йигитнинг суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. Бу сурат фойдаланувчиларга жуда ҳам ёқди. Ўша пайтда Никкининг 485 нафар кузатувчиси бўлган бўлса, эртаси куни уларнинг сони 20.000 га, кейинги куни эса 44.000 тага етди. 

Моделлик агентликларидан бири ўйлаб ўтирмай, Никки билан шартнома имзолади. Мўъжиза юз берганидан Даниканинг ҳам боши осмонга етди.

Бошига бахт қуши қўнишига қарамай, Никки ҳамон қурилишдаги ишини ташлагани йўқ, ишдан бўшашга ҳам шошилмаяпти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар