АҚШнинг Висконсин штатида Мэдисон шаҳридаги Abundant Life хусусий мактабида отишма юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани христиан мактабининг 15 ёшли ўқувчи қизи содир этган.
Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди. Қизнинг ўзи ҳам отишмада вафот этган.
Қайд этилишича, маутабда жами 390 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олади.
Маҳаллий полиция бошлиғи Шон Барнс матбуот билан суҳбатда отишма ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини тахминини билдирди.
Бу 2024 йилда АҚШ мактабларида содир бўлган 322-отишма ҳисобланади.