1

Кирк Дуглас ўзининг 100 ёшини нишонлайди

ДУНЁ 09.12.2016, 10:20
Теглар: Актёр, Голливуд
Кирк Дуглас ўзининг 100 ёшини нишонлайди

“Голливуднинг олтин эраси” деб аталувчи машҳурлар тоифасига мансуб, америкалик машҳур киноактёр Кирк Дуглас ўзининг 100 ёшини нишонлайди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.  

У бир асрлик юбилейини ўзининг Лос-Анжелесдаги вилласида нишонлашни режалаштирган. Кечани актёрнинг ўғли Майкл Дуглас ва унинг рафиқаси Кэтрин Зета-Жонслар ташкиллаштиради ва 200 нафар меҳмон таклиф этилиши кўзда тутилган. “Ҳозир мен учун энг асосийси соғ-саломат бўлиш  ва байрамда яхши кўринишда намоён бўлишдир”, деди Кирк Дуглас.

Кирк Дуглас 1916 йилда АҚШнинг Нью-Йорк штатида келиб, асли келиб чиқиши россиялик бўлган камбағал оилада дунёга келган. У болалигида муҳожир саналганлиги туфайли жуда оғир ҳаётни бошдан кечирган. Кирк Дуглас официант, газета тарқатувчи, юк ташувчи ва бошқа қора ишларни бажарувчи ишчи бўлиб ишлаган. У ўзини саҳнада синаб кўриш мақсадида Америка драма санъати академиясига ўқишга кирган ва шундан кейин актёрлик карьераси бошланган.   

Кирк Дуглас хайрия ишларида фаол иштирок этади. У ўзининг 99 ёшини нишонлаётганда Альцгеймер касаллигига чалинган қариялар учун 15 миллион долларни ҳадя этганди.

Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
​“ИШДАГИ ИШҚ” ФИЛЬМИ ҚАҲРАМОНЛАРИ БУГУНГИ КУНДА(ФОТО)

11.07.2017, 15:07

Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1