АсосийДунё

Хитойда коррупционер амалдор қатл этилди

Ли Цзяньпин турли лавозимлардаги фаолияти давомида 1,43 миллиард юандан ортиқ давлат маблағини ўз манфаатлари йўлида ўзлаштириб юборган.

'Хитойда коррупционер амалдор қатл этилди'ning rasmi

Хитойнинг Хух-Хото шаҳрида Коммунистик партия ишчи қўмитасининг собиқ котиби Ли Цзяньпин қатл этилди. У коррупция жиноятлари туфайли ўлимга  ҳукм қилинган

Таъкидланишича, Ли Цзяньпин турли лавозимлардаги фаолияти давомида 1,43 миллиард юандан ортиқ (199 миллион доллар) давлат маблағини ўз манфаатлари йўлида ўзлаштириб юборган. Цзяньпин, шунингдек, одамлардан 577 миллион юандан ортиқ (80 миллион доллардан кўпроқ) молиявий ва моддий бойликларни олгани ҳам аниқланган. 

Бундан ташқари, судланувчи 1,05 миллиард юандан ортиқ (146 миллион доллардан кўпроқ) давлат молиявий ресурсларини номақбул мақсадларга сарфлаб юборган. Ли Цзяньпин ўз вазифаларини қонунга мувофиқ бажармаган ва кейинчалик қатл этилган Чжао Вэньюаннинг криминал жамоасининг жиноятларига ёрдам берган. 

2022 йилда суд Ли Цзяньпинни ўлим жазосига ҳукм қилган, шундан сўнг у апелляция шикояти билан мурожаат қилган эди. 2024 йил август ойида апелляция инстанцияси ўлим ҳукмини ўз кучида қолдирган. Жорий йилнинг 17 декабрида эса Олий суд барча йиғилган далилларни қонуний ва чиқарилган ҳукмни содир этилган жиноятларга мос ҳамда адолатли деб топиб, ўлим жазосини тасдиқлади.

Маълумот учун, Хитой раиси Си Цзяньпин аввалроқ коррупцияни Коммунистик партиянинг ҳаётийлиги ва жанговар қобилиятига хавф солувчи асосий хавф дея эътироф этган эди.

                                      Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШда Трамп ва Маскка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 06.04.2025 20:39

    АҚШда Трамп ва Маскка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Ташкилотчилар 50 та штат ва Колумбия округида митинг ўтказишни режалаштирмоқда.

    'Хитой TikTok’нинг АҚШдаги активларини сотишга рози бўлмади'ning rasmi

    Дунё 06.04.2025 18:23

    Хитой TikTok’нинг АҚШдаги активларини сотишга рози бўлмади

    Трамп божларидан сўнг, Пекин TikTok битимини рад этди.

    'Туркияда учаётган самолётни яшин урди'ning rasmi

    Дунё 06.04.2025 11:35

    'Германия АҚШдан олтин захирасини қайтариб олмоқчи'ning rasmi

    Дунё 05.04.2025 22:01

    Германия АҚШдан олтин захирасини қайтариб олмоқчи

    Берлин 1200 тонна олтинни Вашингтондан олиб чиқмоқчи.

    'Трампнинг божлари сабаб миллиардерлар бир кунда 208 миллиард доллар йўқотди'ning rasmi

    Дунё 04.04.2025 22:12

    Трампнинг божлари сабаб миллиардерлар бир кунда 208 миллиард доллар йўқотди

    СОВИД-19 пандемияси давридан бери бу қадар катта йўқотиш қайд этилмаган.

    'Россия Украина бўйлаб дрон ҳужуми уюштирди'ning rasmi

    Дунё 04.04.2025 14:42

    Россия Украина бўйлаб дрон ҳужуми уюштирди

    Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.