Голливуд актёри Брэд Питт болаларига васийлик қилиш учун рафиқаси Анжелина Жоли билан бўлаётган жанжални ошкор қилишни тақиқлашни талаб қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Бред Питт оилавий жанжални оммавий тарзда муҳокама қилиш, болаларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди. У сешанба куни судга жиноят иши юзасидан барча маълумотларни нашрларда чоп этишни тақиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этди.
Нашрнинг маълум қилишича, Анжелина Жоли турмуш ўртоғининг бу ҳаракатидан фарзандларини назоратсиз равишда кўришга рухсат олишидан ҳадиксирамоқда.
Анжелина Жоли 19 сентябрь куни ажрашиш учун судга ариза берган. Норасмий маълумотларга кўра, бунга ширакайф Бреднинг самолётда фарзандларидан бирига тарсаки тушириши сабаб бўлган. Аммо Лос-Анжелес болалар ва оилавий ишлар билан шуғулланувчи департамент ўтказган текширув жараёнида юқоридаги ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Питт ва Жоли 2014 йилда турмуш қурган. Уларнинг уч нафар ўз фарзанди ва уч нафар асраб олган болалари бор.