АсосийДунё

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дуйшонкул Чотонов аввал депутат, вазир ва Кореядаги элчи лавозимларида фаолият юритган.

'Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзди.

 Чотонов 1967 йилда Ўшда туғилган. У илгари Қирғизистоннинг Корея Республикаси (2011−2015) ва Виетнамдаги (ўриндошлик асосида, 2012−2015) фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.

 У «Ата Мекен» партиясидан Жогорку Кенеш Қонунчилик ассамблеяси депутати бўлган. 2010 йилда муваққат ҳукуматда фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарган.

 Ноябрь ойида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2022 йил апрелдан бери ишлаб келган Муса Жаманбаев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар