АсосийЖамият

Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

Қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш, бу борада Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Оролбўйида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари, секторлар раҳбарлари энг олис, чекка ҳудудларда бўлиб, одамлар билан мулоқот олиб боряпти.

Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Нукусдан уч юз километр узоқда жойлашган Элликқалъа тумани “Чуқурқоқ” овули аҳолиси билан мулоқотларда аввалги сайёр қабуллардаги мурожаатлар бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳам ўрганилди.

Шу куни аҳоли учун арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди, уларга кишки кийим-бошлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Нукус шаҳридан етмиш километр олисдаги Қораўзак тумани “Қутли макон” маҳалласида ташкил қилинган навбатдаги сайёр қабулда асосан табиий газ, электр энергияси, соғлиқни сақлаш, солиқ имтиёзлари бўйича қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Шунингдек, чекка-олис овулларда уйма-уй юрилиб, оғир шароитдаги оилалар, беморлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

Президент Халқ қабулхоналари ва секторлар ҳамкорлигидаги бу каби амалий ишлар, аҳоли билан мулоқотлар, сайёр қабуллар Оролбўйининг қолган ҳудудларида ҳам ташкил қилиняпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

    'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:01

    Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:08

    'Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    Жамшиджон Абдузухуров бунга қадар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.