АсосийЖамият

Покистонда Ўзбекистонга виза олишга кўмаклашиш марказ очилди

Ушбу марказ нафақат виза олиш жараёнини енгиллаштиради, балки икки давлат ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади

'Покистонда Ўзбекистонга виза олишга кўмаклашиш марказ очилди'ning rasmi

 Ўзбекистон элчихонаси ва "Meezab Group" туристик компанияси ҳамкорлигида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида мамлакатимизга виза олишга кўмаклашиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Тадбирда мамлакатимизнинг бой маданияти, тарихий мероси ва туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилгани ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг зиёрат туризми, гастрономик, тиббий, MICE-туризм каби турли йўналишлардаги улкан салоҳияти алоҳида таъкидланди. Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз ва Қўқон каби тарихий шаҳарлардаги обидалар, миллий таомлар ва хизмат кўрсатишнинг юқори сифати меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик анъаналари ва замонавий сайёҳлик инфратузилмаси покистонлик сайёҳлар учун кенг имкониятлар яратишига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда покистонлик туристик компаниялар вакиллари Ўзбекистонга қизиқишлари ва келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар ҳақида фикр алмашишди.

 Мазкур марказнинг очилиши Ўзбекистонга саёҳат қилишни режалаштираётган Покистон фуқаролари учун янги имкониятлар эшигини очади ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:08

    '2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 22:19

    2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

    Бу ҳақдаги Қонун қабул қилинди

    'Университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 21:58

    Университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Мансабдорлар 740 млн сўмлик иш ҳақини талон-торож қилган.

    '"Tashkent city” боғи ичидаги кўчалар 15 кунга ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 20:47

    "Tashkent city” боғи ичидаги кўчалар 15 кунга ёпилди

    Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралмоқда.

    'Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга “солиқ солмоқчи”, депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 19:13

    Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга “солиқ солмоқчи”, депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди

    Депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 16:36

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.