Маълумки, 2024 йилда ўзбек спортида кўплаб тарихий натижалар қайд этилди. Йил якунида ушбу натижалар таҳлили қилиниб, йилнинг энг яхшилари аниқланди ва Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Миллий спорт мукофоти-2024” тақдирлаш маросими ўтказилди.
“Миллий спорт мукофоти-2024” барча ғолиблари ва лауреатлари:
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол);
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таеквондо);
Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси;
Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова (“Спорт” телеканали режиссёри);
Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев (“Андижон” фан-клуби);
Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА);
Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова (“Спорт” телеканали мухбири);
Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази);
Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика);
Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси;
Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;
Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси;
Йилнинг энг яхши пара миллий жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси;
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов;
Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс);
Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауерлифтинг);
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика);
Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш);
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика);
Йилнинг энг яхши мураббийи: Тўлқин Қиличев (бокс);
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс);
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо).
“2024 йил мен учун ҳам фойдали, ҳам ғалабали йил бўлди”.
Мусобақада жароҳатим ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ, фақат олтин медаль учун ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик.
2024 йил мен учун ҳам фойдали, ҳам ғалабали йил бўлди. Сабаби, ҳам Жаҳон чемпионлигини қўлга киритдик, ҳам Паралимпия ўйинлари ғолиблиги ва қиз фарзандли ҳам бўлдим.
Мен жудаям хурсандман бу мукофотни олганимдан, сабаби бу мукофот мени янада кучли бўлишга, яна изланишга, яна медаль олишга ҳаракат қилишга ундайди”, - дейди “Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси” дея эътироф этилган пара енгил атлетика бўйича 3 карра Паралимпия ўйинлари чемпиони Ҳусниддин Норбеков.
“Бу бизнинг кучимизга куч қўшади”.
“Бу йил ўзбек спорти учун олтин медалларга бой йил бўлди. Бокс бўйича битта Олимпия ўйинларида 5 та олтин медаль, лекин биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Янги йилдан янги турнирлар бошланади, шунга тайёргарликларни бошлаймиз. Бу мукофотга барча спортчилар лойиқ эди. Бу бизнинг кучимизга куч қўшади. Бу янги йилга янги мотивация бўлди.
- Навбатдаги Олимпия ўйинларида ҳам сизни кўришимиз мумкинми?
- Олимпиадагача ҳали 4 йил вақт бор ва бу катта муддат, олдиндан нимадир дейиш қийин. Лекин ўзим тўхтаб қолмай, бу учун ҳаракат қиляпман”, дейди “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” дея эътироф этилган бокс бўйича 2 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов
Ойбек Шукуров тайёрлади