АсосийЖамият

Ўзбекистондан оқ ва чизиқли кунгабоқар уруғларини олиб чиқишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Мазкур чора уруғчилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

'Ўзбекистондан оқ ва чизиқли кунгабоқар уруғларини олиб чиқишга қўйилган тақиқ бекор қилинди'ning rasmi

24 декабрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатга кўра, 20 декабрдан бошлаб барча тадбиркорларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, кунгабоқар уруғини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди.

Қарор оқ кунгабоқар уруғлари (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0) ва оқ чизиқлар билан кулранг қобиқдаги уруғлар (ТИФ ТН коди 1206 00 910 0) учун амал қилади.

2022 йилнинг май ойида президент қарори билан кунгабоқар ва ўсимлик ёғи, шунингдек, кунгабоқар уруғлари ва бошқа ёғли ўсимликларни экспорт қилишга чекловлар киритилганди.

2024 йилнинг март ойида ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига нисбатан чекловлар бироз енгиллаштирилганди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилган.

Президент 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда бош вазир ўринбосарига ўсимлик ёғи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиш таклифини ўрганишни топширганди.

Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида 10 минг гектар майдонда кунгабоқарни такрорий экиш сифатида етиштириш зарурлигини таъкидланган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байрам кунлари ҳаво ҳарорати кескин ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 23:11

    Байрам кунлари ҳаво ҳарорати кескин ўзгаради

    Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    'Янги йил байрами кунлари "свет"ни ўчирмаслик чоралари кўрилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 22:35

    Янги йил байрами кунлари "свет"ни ўчирмаслик чоралари кўрилди

    Агар сиз байрам кунлари электр энергияси таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз 1154 қисқа рақамига ва @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

    'Янгиланган WBC рейтингида Мадримов кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 20:56

    Янгиланган WBC рейтингида Мадримов кўтарилди

    Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) декабр ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

    'Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 20:50

    Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди

    Зилзила маркази — Жондор тумани.

    'Сунъий интеллектга тайёрлик халқаро индексида Ўзбекистон 17 та поғонага кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 20:37

    Сунъий интеллектга тайёрлик халқаро индексида Ўзбекистон 17 та поғонага кўтарилди

    Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни сунъий интеллект технологияларини ҳамда телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

    'Фарғона каналидан аёл кишининг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2024 17:33

    Фарғона каналидан аёл кишининг жасади топилди

    Наманганлик аёл ўзини икки фарзанди билан каналга ташлаган.