АсосийЖамият

Янги йил байрами кунлари "свет"ни ўчирмаслик чоралари кўрилди

Агар сиз байрам кунлари электр энергияси таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз 1154 қисқа рақамига ва @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

'Янги йил байрами кунлари "свет"ни ўчирмаслик чоралари кўрилди'ning rasmi

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Асроржон Асқаров янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга бағишланган электр тармоқлари штабининг йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Жамият Матбуот хизмати хабар қилди. 

Тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда 1395 та махсус авария бригадалари (6466 киши ва 1334 та техника) туну кун фаолият юритиши белгиланган.

Зарур бўлганда, истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 100дан ортиқ умумий қуввати 90.000 кВА бўлган кўчма захира қувват манбалари (дизель электр станциялари) шай ҳолатга келтирилган.

Шу билан бир қаторда, 30 декабрдан 3 январга қадар барча энергетика объектларида “технологик осойишталик” яъни, электр қурилмаларида режали таъминлаш ишлари амалга оширилмаслик режими жорий этилмоқда.   

"Агар сиз байрам кунлари электр энергияси таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз, электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақамига, шунингдек, Telegram’даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Давлат сири тўғрисида"ги қонун қабул қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    "Давлат сири тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

    Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

    '4 та ҳудудда психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:23

    4 та ҳудудда психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга тушди

    Қарийб 14 минг дона шундай турдаги дори воситалари савдосига чек қўйилди.

    'Байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди

    Бунинг учун вазирликда алоҳида штаб ташкил этилди.

    'Бухорода 16 ёшли қиз қутқариб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:55

    Бухорода 16 ёшли қиз қутқариб қолинди

    У каналга чўкиб кетган. Қизнинг ҳолати ҳақида хабар берилди.

    '4 ёшли қизини калтаклаган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:18

    4 ёшли қизини калтаклаган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

    'Бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкаси 10 фоизга ошади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкаси 10 фоизга ошади

    Нархлар келгуси йилнинг апрель ойидан бошлаб ўзгаради.