АсосийЖамият

“Просмотр” учун ҳаётини хавфга қўйиб видео олган блогер 1,8 млн жаримага тортилди

Блогер хавфли “трюк” қилиш билан бирга атроф-муҳитни чиқиндига тўлдириб, ташлаб кетган.

'“Просмотр” учун ҳаётини хавфга қўйиб видео олган блогер 1,8 млн жаримага тортилди'ning rasmi

Атроф-муҳитни чиқиндига тўлдирган блогерга чора кўрилди

Аввал хабар қилинганидек, ижтимоий тармоқларда “Жасжан” номи номи билан машҳур блогер Ж.Ш. томонидан олинган Тошкент туманида ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди. Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Натижада Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этгани маълум бўлди. 

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  91¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. 

Таъкидлаш жоизки, Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда ва уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар