АсосийЖамият

"Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди"

Расмийлар Ғ. Дустовни озод қилинишига унинг пушаймонлиги, соғлиғи ҳамда маҳалла еттилигининг кафиллиги инобатга олинганлигини маълум қилади.

'"Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди"'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида Ғ. Дустовнинг адвокатлари томонидан биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикоятлари судья Ф. Эргашев раислигида кўриб чиқилгани хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар судларининг хабар беришича, апелляция судида Ғ. Дустовнинг майда безорилик содир этгани тасдиқланиб, биринчи инстанция суди томонидан унинг ҳаракати тўғри квалификация қилинган деб топилди.

Шунингдек, суд Ғ. Дустов аввал ҳам (1 йил мобайнида) айнан шу турдаги ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги сабабли адвокатларнинг Ғ. Дустовга ярашувга бўлган ҳуқуқини тушунтирмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмаган 

"Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги ажримига мувофиқ Ғ. Дустовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарор ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарнинг пушаймонлиги, соғлиғи ҳамда маҳалла еттилигининг унга енгиллик беришни сўраб кафиллик билдирилганлиги инобатга олинган ҳолда унга тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси 8 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди

Бугунги кун ҳолатига Ғ. Дустов жазони тўлиқ ўтаганлиги боис суд залидан маъмурий қамоқдан озод қилинди.

Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.