ФВВ қутқарувчилари томонидан Жиззахда кир машина ичида қисилиб қолган болакай қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 6 январь куни соат 18:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида болакай эҳтиётсизлик оқибатида кир машинанинг қуритиш қисмида қисилиб қолганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида болакай соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.