АҚШ президентлигидан кетаётган Жо Байден 15 январь куни миллатга хайрлашув мурожаати билан чиқади. Унинг Овал кабинетдан чиқиши маҳаллий вақт билан соат 20:00 га (Тошкент вақти билан 16 январь 4:00) режалаштирилган. Бу ҳақда "Замон.уз" хабар бермоқда.
Хабарда тафсилотлар келтирилмаган, аммо хайрлашув нутқи АҚШда лавозимини тарк этаётган президентлар учун анъанага айланган. Шу тариқа, ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Оқ уй раҳбари этиб сайланган Доналд Трамп биринчи президентлик муддати якунида хайрлашув нутқининг катта қисмини ўз маъмурияти сиёсатининг муваффақиятлари деб ҳисоблаган жиҳатларга бағишлади. Хусусан, Трамп "бирорта ҳам уруш бошламаганини", бироқ айни пайтда Хитойга тўқнаш келганини ва "АҚШнинг бошқа давлатлар билан иттифоқларини тиклаганини" айтди.
10 январь куни Жо Байден АҚШ президенти сифатидаги сўнгги суҳбатларидан бирини Украина президенти Виладимир Зеленский билан ўтказди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Байден "Украина мустақиллигини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш бутун Европа ва демократик дунё учун муҳим" эканини яна бир бор таъкидлади. Унинг миллатга хайрлашув мурожаатда ҳам шу мавзуга тўхталиши кутилмоқда.