Бу режа Суриядаги турли этник гуруҳлар, жумладан, друзлар ва курдларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш баҳонасида амалга оширилиши режалаштирилган.
Энергетика ва инфратузилма вазири Эли Коэн бу таклифни халқаро конференцияда кўриб чиқишни таклиф қилди. Бироқ, Исроил билан боғлиқ ҳар қандай ташаббус Сурия ичида жиддий қаршиликка дуч келиши мумкин.
2024 йил декабрь ойида Сурия президенти Башар Асаднинг ағдарилиши Исроилнинг Сурияни учта блокқа бўлиш режасини муваффақиятсизликка учратди. Бу режа Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" билан боғлиқликни узиш мақсадида ишлаб чиқилган эди. Исроил шимол-шарқда курдлар ва жанубда друзлар билан ҳарбий ва стратегик алоқалар ўрнатишни, Дамашқда эса Асадни Амирликлар маблағлари ва назорати остида қолдиришни режалаштирган эди.
Шунингдек, бу режа Туркиянинг Суриядаги таъсирини шимол-ғарбдаги Ҳайъати Таҳрир аш-Шом (HTS) ва Туркия қўллаб-қувватлаган исёнчи гуруҳлар ҳукмрон бўлган ҳудудлар билан чеклашни мақсад қилган.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар 2024 йил ноябрь ойидаги нутқида Сурия ва Ливандаги курдлар ва друзлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Бироқ, Сурия друзларининг етакчиси шайх Ҳикмат ал-Ҳижри Исроилнинг Сурияга бостириб киришини қоралаган.
Абдуллоҳ Саййид