Ронни ва Донни Гелионлар 1951 йилда дунёга келган, деб хабар беради “Marketium.ru” нашри.
Ўшанда врачлар эгизакларнинг бир суткадан ортиқ яшамаслигини башорат қилишганди. Аммо улар тиббиёт ходимларининг башоратини чиппакка чиқариб, яқинда 64 ёшга тўлганликларини нишонлади. Улар дунё тарихида энг узоқ умр кўрган Сиам эгизаклари ҳисобланади.
Уларнинг танаси иккита бўлишига қарамай, қорин соҳаси биттадир. Эгизакларнинг ҳаёти турли зиддиятларга ва келишувларга тўла. Улар жисмоний камчиликларига қарамай, ҳар қандай шаротида ҳам бир-бирини тушунишга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.
Сиам эгизакларининг укаси Жим акалари ҳақида шундай деди: “Уларнинг танаси битта бўлса ҳам, ҳар бири ўз шахсий фикрига эга бўлган алоҳида шахслардир”.
Кундалик ҳаётда биз учун оддий бўлган нарсалар, ака-укалар учун улкан муаммоларни туғдиради. Масалан, тана тузилиши бошқаларникидан фарқ қилганлиги туфайли улар оддий каравотларда ухлай олмайди. Шунинг учун эгизакларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олиниб, махсус каравот ясалган. Бу каравотнинг дизайни Ронни ва Доннининг бемалол, қулай шароитда дам олишига изн беради.
Эгизаклар футбол томоша қилишни ёқтиради, аммо футбол матчлари уйларидан минг километр узоқликда бўлиб ўтиши, масофа жиҳатдан уларга ноқулайлик туғдиради.