Европа чемпионлар лигаси 6-тур ўйинлари ўз поёнига етди ва барча плей-офф иштирокчилари номи маълум бўлди.
Сўнгги турда ёрқин ўйини ва самарали натижаси билан ажралиб турган футболчилар УЕФА томонидан саралаб олинди ва улар рамзий терма сафига киритилди.
Дарвозабон: Серхио Рико (“Севилья”);
Ҳимоячилар: Аугустинссон (“Копенгаген”), Йоргенсен (“Копенгаген”), Даниэле Ругани (“Ювентус”);
Ярим ҳимоячилар: Сидорчук (“Динамо К”), Андре Силва (“Порту”), Буяльски (“Динамо К”), Арда Туран (“Барселона”);
Ҳужумчилар: Деле Алли (“Тоттенхэм”), Андрей Ярмоленко (“Динамо К”), Лукас Перес (“Арсенал”).