Ҳиндистонлик роҳиб Свами Шинаванда 120 ёшни қарши олди. Варанаси шаҳрида яшовчи кекса кишининг сўзларига кўра, у соғлом овқатланиш ва йога билан шуғулланиш орқали узоқ умр кўришга эришган. Шинаванда ночор оилада туғилиб ўсган. У ҳозир ҳам ерда ётади, ёстиқ ўрнига эса тошдан фойдаланади.
Шинаванданинг паспортида туғилган йили 1896 йил 8 август деб кўрсатилган. Айни пайтда Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари бу маълумотларни ўрганиб чиқмоқда. Агар маълумотлар тасдиқланса, Шинаванда сайёранинг энг кекса кишиси бўлади.
Роҳиб ўз ёшига нисбатан анча ёш ва тетик кўринади.