Райҳоннинг суратларида турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов тобора кўпроқ кўрина бошлади(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 10.12.2016, 13:50
Теглар: Райҳон Ғаниева, Фото, Тўй
Райҳоннинг суратларида турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов тобора кўпроқ кўрина бошлади(Фото)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовларнинг турмуш қуриши ўтган ойнинг энг шов-шувли хабари бўлди, десак муболаға бўлмайди. Дастлаб, уларнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Фарҳод ва Райҳон бу хабарларни бир муддат тасдиқлашдан бош тортди ҳамда муносабатларини оммадан яширишга уринди. 

Бироқ, 2016 йил 5 ноябрь куни Райҳон ва Фарҳод Алимовларнинг турмуш қургани маълум бўлди. Кейинроқ, улар асал ойини ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетди.

Райҳоннинг кўп сонли мухлислари ундан турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан бирга тушган суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиришни сўрамоқда. Бироқ шу вақтга қадар на Фарҳод Алимов ва на Райҳон биргаликда тушган тўлиқ суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирмаган. 

Райҳон турмуш ўртоғи билан тушган суратларини босқичма-босқич эълон қилаётгандек таассурот уйғотмоқда. Сабаби, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида турмуш ўртоғи билан тушган суратларида дастлаб Фарҳод Алимовнинг ярми кўринган бўлса, кейинроқ эълон қилаётган суратларда Фарҳод Алимовнинг тобора кўпроқ кўрина бошлаганини пайқаш мумкин.

Айни пайтда Райҳон ва Фарҳод Алимов Ҳиндистон сафарида. Ушбу афсонавий мамлакатда Райҳоннинг янги "Намасте" қўшиғига клип суратга олинмоқда.







Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1