Бугунги кунда Малайзия давлати билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш давлатимизнинг Осиё йўналишидаги ташқи сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бу йил икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 33 йил тўлади. Бу давр мобайнида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатлар дўстлик, тенглик, ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш каби тамойилларга асосланиб, изчил ва самарали ривожланиб келмоқда.
Ўзбек ва малай халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталари дин муштараклиги, урф-одатлар ва маданий қадриятларнинг ўхшашлигига асосланади.
Мамлакатларимиз томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистон - 2030" ва «Malaysia MADANI» ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича стратегик дастурларининг асосий мақсад ва вазифаларида ўхшашлик мавжуд бўлиб, улар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда аҳолининг турмуш сифати ва фаровонлигини оширишга қаратилган.
Олий даражадаги ташрифлар ва давлатлараро мулоқотнинг йўлга қўйилган механизмлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасида муҳим аҳамият касб этди.
Бугунги кунга келиб, олий даражада 6 таташриф амалга оширилди. 2020 йилда иккимамлакат парламентлари ўртасида “дўстликгуруҳлари” ташкил этилди, бу эсапарламентлараро мулоқотни сезиларли даражадафаоллаштирди.
Хусусан, 2023 йил апрель ойида Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳорибин Абдул Ўзбекистонга ташриф буюрди, 2024 йил июнь ойида эса Малайзия парламентиСенати спикерининг ўринбосари Нур ЖазланМуҳаммад мамлакатимизга ташриф буюрди. Ўзнавбатида, ўтган йилнинг июль ойидаЎзбекистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатаси спикери НуриддинИсмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Малайзияга жавоб ташрифи биланборди.
Икки давлат ташқи ишлар вазирликлариўртасида мунтазам равишда сиёсиймаслаҳатлашувлар ўтказилиб, унда томонларикки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидагидолзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Бугунги кунга келиб, сиёсиймаслаҳатлашувларнинг 6 та босқичи ўтказилди. Хусусан, 2024 йил февраль ва июль ойларидаЎзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирибошчилигидаги делегациялар Малайзиягаташриф буюрдилар.
Икки мамлакат ўртасида ҳукуматлараро вабошқа турдаги 25 та ҳужжатдан иборатшартномавий-ҳуқуқий база шаклланган.
Бундан ташқари, Тошкент ва Куала-Лумпур БМТ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чораларибўйича кенгаши (ОҲИЧК), Ислом ҳамкорликташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати кабиминтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаяқин ҳамкорлик қилиб, бир-бирларинингташаббусларини қўллаб-қувватлаб, глобал ваминтақавий муаммолар бўйича қарашларинингяқинлигини намоён этадилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнггийилларда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидагимуносабатларда янада фаол динамика кузатилмоқда. Икки давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ШавкатМирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим ўртасидаги фаол ва ишончли сиёсиймулоқот натижасида бугунги кунда Ўзбекистонва Малайзия ҳамкорлиги мазмунан бойиб, янадаюқори даражага кўтарилмоқда.
Шубҳасиз, 2024 йилнинг май ойида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонгаамалга оширган ташрифи икки томонламаҳамкорликка сезиларли суръат бағишлади. Ташриф якунида муҳим келишувларга эришилдива мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кенгайиши бўйича янги уфқлар белгилаб олинди.
Хусусан, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнот имзоланди. Унда сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори экани тасдиқланди. Икки мамлакат раҳбарлари яқин келажакда томонлараро муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқиш зарурлигини таъкидлашди.
Ташриф доирасида Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми якунида қиймати 3 миллиард доллардан зиёд 19 та инвестициявий битимлар имзоланди.
Шу ўринда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқ алоқалари изчил ривожланиб бораётганини ва 2020 йилдан буён 2,5 баробарга ошганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистон ҳудудида Малайзия капитали иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар сони 37 тага етди.
Ташриф давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида амалдаги икки томонлама Савдо қўмитасини Ҳукуматлараро комиссияга айлантиришга келишиб олинди. Унинг биринчи йиғилиши 2024 йил май ойида Куала-Лумпурда муваффақиятли ўтказилди.
Бундан ташқари, томонлар юқори технологик лойиҳаларни илгари суриш учун махсус Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Албатта, бу ҳудуднинг ташкил этилиши мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясини сезиларли даражада чуқурлаштиришга ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган қўшма ишлаб чиқаришлойиҳаларни йўлга қўйишга замин яратади.
Бу борада саноат кооперациясининг муҳим йўналиши сифатида микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни қайд этиш мумкин. Маълумки, Малайзия яримўтказгичлар саноатини ривожлантиришда илғор натижаларга эришган бўлиб, бу соҳа мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизини ташкил этади. Бу давлат яримўтказгичлар экспорти бўйича дунёда 6-ўринда туради ва микрочипларни синаш ва йиғиш бўйича эса жаҳон бозорининг 13 фоизиниташкил этади.
Яқин келажакда Малайзия “микросхемаларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлат”га айланишни ва жаҳондаги яримўтказгичлар савдосидаги улушини ҳозирги 7 фоиздан 2029 йилга бориб 14 фоизгача оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу борада 2024 йилда яримўтказгичларни ривожлантириш бўйича Миллий стратегия қабул қилиниб, унга қарийб 107 миллиард доллар инвестиция киритиш режалаштирилган.
Стратегик камёб ресурслар салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон ҳам жаҳон бозорида талабгир бўлаётган яримўтказгичлар ва микроэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни фаол равишда ривожлантиришни режалаштирмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз Малайзия билан яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ушбу соҳада қўшма стартап лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор.
Фармацевтика соҳаси ҳам саноат кооперациясининг яна бир муҳим йўналишларидан бўлиши мумкин. Малайзия мазкур соҳада маҳсулот ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлар қаторига киради. 2024 йилда мамлакатнинг фармацевтика тармоғидаги умумий даромади 1,7 миллиард доллардан ошди.
Ўзбекистон ҳам фармацевтика саноатини ривожлантиришни кенг қўллаб-қувватламоқда ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган бой табиий ресурсларга эга. Шу муносабат билан дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда фармакология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун улкан имкониятлар мавжуд.
“Ҳалол” маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси ҳам Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигида муҳим ўрин тутади. “Ҳалол” маҳсулотларга глобал миқёсда талаб ошиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон учун ушбу йўналиш алоҳида аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда ушбу стандартдаги маҳсулотлар бозори жадал суръатлар билан ўсиб, бугунги кунда 2,6 триллион долларни ташкил қилмоқда. Мутахассисларнинг прогнозига кўра, 2030 йилга келиб, бу кўрсатгич
5 триллион долларга етиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, Малайзия “ҳалол”маҳсулотларни экспорт қилувчи йирик давлатлардан бири ҳисобланади ва озиқ-овқат, косметика ва фармацевтика маҳсулотларини “ҳалол” сертификатлаш борасида жаҳон миқёсида етакчи ўринни эгаллайди. Бугунгикунда Малайзиянинг умумий экспортида “ҳалол”маҳсулотларнинг улуши 17,3 фоизни ташкилэтади.
Қолаверса Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) “ҳалол” маҳсулот ва хизматларини сертификатлаштиришни назорат қилиш бўйича етакчи орган ҳисобланади. Мазкур ташкилот томонидан тақдим қилинадиган сертификатлар дунёнинг 49 та мамлакатида тан олиниши унга бўлган ишончнинг дунё ҳамжамиятида юқори эканлигидан далолат беради.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йилдан бошлабМалайзия Ислом тараққиёти департаменти ва "Ўзстандарт" агентлиги ўртасида Ўзбекистонда "ҳалол" сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик йулга қўйилган. Ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш мамлакатимизда "ҳалол" саноатни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг бу кабимаҳсулотларини глобал етказиб бериш занжирларига интеграциялашуви йўлида муҳим қадам бўлади.
Икки томонлама ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши ислом банк-молия тизими бўлиши мумкин. Бу тизим бугунги кунда жаҳон молия секторининг муҳим қисмига айланмоқда. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси маълумотларига кўра, бутун дунёдаги жами ислом банк-молия активлари 4,5 триллион доллардан ошади. "Mordor Intelligence" халқаро маркетинг компанияси прогнозларига кўра, 2024-2029 йилларда ислом молия бозорида ўртача йиллик ўсиш суръати 10 фоиздан ортиқни ташкил қилади.
Ўз навбатида, бугунги кунда Малайзия халқаро ислом молияси маркази сифатида танолинган. У биринчилардан бўлиб ислом банки васуғуртаси тўғрисидаги қонунларни жорий этди. Ислом банклараро пул бозорининг ҳажми бозорумумий ҳажмининг учдан бир қисмини ташкилэтади ва шариатга мувофиқ қимматли қоғозларулуши эса котировка қилинган акцияларнинг 81 фоизини ташкил қилади.
Бундан ташқари, Малайзияда ислом молиясисоҳасида таълим тизими кенг ривожланган. Ислом молияси соҳасидаги халқаро таълиммаркази (INCEIF) бу йўналишдаги етакчимуассаса ҳисобланади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Малайзия томони билан ислом банкингни ривожлантириш, шунингдек бу соҳада кадрлар тайёрлаш ва банк мутахассисларининг малакасини ошириш бўйичаҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Малайзия ўзаро ҳамжиҳатликни чуқурлаштириш ва иккихалқ маданиятини бойитишга хизмат қилаётганмаданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришгаҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Йилдан-йилга туризм, соғлиқни сақлаш, спорт соҳаларида ҳамкорлик чуқурлашмоқда, маданийалоқалар мустаҳкамланиб, таълим ва академик алмашинувлар кенгаймоқда. Мунтазам ўтказилаётган қўшма конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар, сайёҳлик ярмаркалари, маданият ва кино кунлари, концерт ва фестиваллар бунинг яққол далилидир.
Шу ўринда, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси алоҳида эътиборга лойиқдир. Масалан, Малайзия ҳукуматининг техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг 850 дан ортиқ мутахассиси Малайзияда турли қисқа муддатли курслар ва семинарларда малакасини оширган. Бугунги кунда тахминан 500 нафар ўзбек талабаси нуфузли Малайзия олийгоҳларда таҳсил олмоқда.
2021 йилда Урганч шаҳрида Малайзиянинг “Binary” Халқаро университети филиали очилди. Унда менежмент, ахборот технологиялари ва тадбиркорлик соҳалари бўйича мутахассислар тайёрланиши йўлга қўйилди. Шу билан бирга, мамлакатимиз Малайзиянинг етакчи олий ўқув юртлари билан “яшил” энергетика, сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт, ислом банкинг, “ҳалол” ишлаб чиқариш саноати ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда.
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик улкан салоҳиятга эга. Малайзия ва Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилган. Оқибатда сўнгги йилларда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи малайзиялик сайёҳлар сони барқарор ўсиб бормоқда. Агар 2023 йилда уларнинг сони 4396 кишини ташкил этган бўлса, 2024 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич 8854 кишига етди.
Юртимизда бутун дунё мусулмонлари учун катта қизиқиш уйғотадиган кўплаб бетакрор меъморий обидалар, қадимий масжид ва мадрасалар, ислом оламининг буюк олимлари, уламо ва мутафаккирлари Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбандий каби улуғ шахсларнинг қабрлари жойлашган.
Шу ўринда эътироф этиш жоизки, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон бугунги кунда ислом дунёсидаги энг йирик зиёрат масканларидан бирига айланмоқда. Турли глобал рейтингларда мамлакатимизнинг ўрни ошиб бораётгани ҳам шундан далолат беради. Хусусан, Global Muslim Travel Index (GMTI-2023) индексида республика халқаро зиёрат туризми йўналиши бўйича 140 мамлакат орасида 13-ўринни эгаллади. "Halal in Travel Awards 2023" маросимида Хива "Йилнинг ислом йўналиши" мукофотига сазовор бўлди.
Эътиборлиси, 2024 йилда Ўзбекистон Малайзия томонидан нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Мамлакатимиз "Осиё минтақасида бой меъморий меросга эга бўган йилнинг энг яхши манзили" номинациясида эътироф этилди. Шу муносабат билан икки давлат тарихий ислом ёдгорликлари жойлашган Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хива шаҳарлари бўйлаб зиёрат туризмини ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда қўшма турларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириши муҳимдир.
Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия ўзаро ҳамкорликнинг аксарият йўналишлари бўйича манфаатлари муштарак бўлган узоқ муддатли шериклар эканини катта ишонч билан таъкидлаш мумкин. Муносабатларимизда давлатлар халқлари фаровонлиги йўлида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
Мадина Арипова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими