АсосийЖамият

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди

Чиқинди хизматлари бўйича шикоят бўлганда мурожаат қилиш сўралмоқда.

'Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди'ning rasmi

Олий суд томонидан Навоий вилояти ҳокимлиги ва “Бережливост” ХИЧК (хусусий ишлаб чиқариш корхонаси) санитар тозалаш корхонаси ўртасидаги битим бекор қилинди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 2019 йил 18 январда Навоий вилояти ҳокимлиги ва санитар корхона ўртасида давлат-хусусий шериклик асосида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 2-сонли битим ва 1-сонли қўшимча келишув имзоланган эди. 

Суд қарорига асосан мазкур битим ва келишув корхона томонидан абонентларга қониқарсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли бекор қилинди. Яъни корхона 2-сонли битим бўйича Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана туманида, 1-сонли қўшимча келишув бўйича эса вилоятнинг Зарафшон тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсата олмайди. 

Бундан ташқари, айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий Экология бошқармаси ва “Бережливост” ХИЧК ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 14-сон битимни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризаси апелляция суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

"Шу ўринда бошқа санитар тозалаш корхоналарига тегишли даражада сифатли хизмат кўрсатишга масъул эканликларини, акс ҳолда битимлар қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинишини эслатиб ўтамиз!

Диққат! Агар сизда ҳам чиқинди хизматлари бўйича шикоят ва таклифлар бўлса, Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг 1205 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!" - дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 22:38

    Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

    Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда.

    '"Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 21:18

    "Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди

    Бугун Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчига "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.