АсосийЖамият

Бир йилда судлар томонидан 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди

Ўзбекистонда энг кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар маълум қилинди.

'Бир йилда судлар томонидан 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди'ning rasmi

2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 994 нафар шахсга нисбатан 613 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.

Ярашилганлиги муносабати билан 94 886 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини майда безорилик, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳақорат қилиш, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Апелляция тартибида 9 899 нафар шахсга нисбатан 8 297 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 2 581 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 945 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 7 124 нафар шахсга нисбатан 6 657 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 2 644 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 863 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 919 нафар шахсга нисбатан 1 769 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 359 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 464 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” акциядорлик жамияти акциядорлари ва манфаатдор шахслар диққатига!'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:42

    “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” акциядорлик жамияти акциядорлари ва манфаатдор шахслар диққатига!

    “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP”акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2025 йил 8 январдаги мажлисида қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган. Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025 йил 11 февралда P1024-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

    'Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига замонавий технологиялар тадбиқ этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига замонавий технологиялар тадбиқ этилади

    Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Sila Sveta асосчиларидан бири Александр Ус билан учрашди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди

    Аёлга нисбатан жиноий иш очилиб қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

    'Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:35

    Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди

    Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодисага изоҳ берди ва гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.

    'Атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилиши мумкин

    2025 йил 1 майдан бошлаб атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади.