АсосийЖамият

Яқинлари депортация қилиниб, Россияда қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган бўлган.

'Яқинлари депортация қилиниб, Россияда қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Кеча, 11 февраль куни, Москвадаги вақтинчалик сақлаш маркази ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўмагида, уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимои ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди. 

Маълум бўлишича, ушбу болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида бувиси билан, учинчиси ҳам ишончнома асосида опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга келган. 

Болаларнинг яқин қариндошлари мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги сабабли депортация қилинган, болалар эса Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳудудий "Инсон" марказлари ходимлари, ижтимоий ходим ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан болаларнинг ватанига қайтишини таъминлаш ва уларни ота-оналарига топшириш учун барча зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.

    'Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди

    Сурхондарё вилоятида мансабдор ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?