АсосийДунё

Россияда қирғизистонлик эркак “коммент” учун 3 йилга қамалди

У ёзган изоҳи учун Россиянинг экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган.

'Россияда қирғизистонлик эркак “коммент” учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

Кеча, 19 февраль куни Москванинг Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди 30 ёшли Қирғизистон фуқаросини ижтимоий тармоқдаги изоҳи учун озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, судланувчи Бекзод Абдуносир ўғли бўлган. У қўлга олиниши олдидан “Атриум” МЧЖда паст кучланишли тизимлар монтажчиси бўлиб ишлаган.

Маълумки, 2024 йил 22 март куни “Крокус Сити Ҳолл”да теракт содир бўлиб, қуролланган эркаклар концерт залига бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган, бинога ўт қўйган ва қочиб кетганди. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлиб, 550 дан ортиқ одам жароҳатланганди.

Айбловга кўра, апрель ойи бошида қирғизистонлик фуқаро Telegram’даги “Migranti.ru” каналида теракт иштирокчиларининг дастлабки сўроқлари видеоси остида “Қасоскорлик учун катта журъат керак, афсуски улар қўлга тушиб қолди” мазмунидаги изоҳ қолдирган.

Шундан сўнг у 2024 йил 8 ноябрь куни ушланиб, қамоққа олинган.

Суд Бекзод Абдуносир ўғлини Россия Жиноят кодексининг “террорчилик фаолиятига омма олдида даъват қилиш, шу жумладан интернет орқали” моддаси бўйича айбдор деб топган ва унга уч йил умумий тартибдаги колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Шунингдек, у Россиянинг экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда кўршапалак орқали юқадиган янги вирус аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:25

    Хитойда кўршапалак орқали юқадиган янги вирус аниқланди

    Вирус HKU5 коронавирусининг янги авлоди ҳисобланади.

    'Озарбайжон талаби билан BBC'нинг Бокудаги офиси ёпилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:51

    Озарбайжон талаби билан BBC'нинг Бокудаги офиси ёпилди

    Бироқ озарбайжон тилидаги репортажлар давом эттирилади.

    'AҚШ Россияни “тажовузкор” деб таърифлашга қарши чиқди'ning rasmi

    Дунё 20.02.2025 20:31

    AҚШ Россияни “тажовузкор” деб таърифлашга қарши чиқди

    Aввалроқ эса Европа дипломатияси раҳбари “Россия ҳужуми” ҳақида гапирган эди.

    'Россияда 200 йил аввал ўлдирилган буюк адиб иши бўйича тергов бошланди'ning rasmi

    Дунё 20.02.2025 19:26

    Россияда 200 йил аввал ўлдирилган буюк адиб иши бўйича тергов бошланди

    Россияда 200 йил аввал ўлдирилган Лермонтов иши бўйича тергов бошланди.

    'Германия канцлери "Зеленский  - диктатор” дегани учун Трампни танқид қилди'ning rasmi

    Дунё 20.02.2025 17:54

    Германия канцлери "Зеленский  - диктатор” дегани учун Трампни танқид қилди

    “Президент Зеленскийнинг демократик легитимлигини инкор этиш мутлақо нотўғри ва хавфли”, — деди Шольц

    'Истанбулда кучли қор ёғмоқда'ning rasmi

    Дунё 20.02.2025 17:32

    Истанбулда кучли қор ёғмоқда

    Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзлаб авиарейслар бекор қилинди.