Тайванда "Чампи" тайфуни оқибатида 527 киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди. Кучли шамол ва жала ёмғирлар сабабли минглаб уйлар электр таъминотидан узилди, юзлаб авиарейслар бекор қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Тайфун 24 октябрь, шанба куни эрталаб оролнинг шимоли-шарқий соҳили яқинидан ўтди. Ўша вақтда бўрон оролдан тахминан 150 километр шарқда бўлган. Тайфун маркази яқинида шамол тезлиги соатига 126 километрга етган.
Кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида дарахтлар қулаган, 167 мингдан ортиқ хонадон вақтинча электр энергиясисиз қолган.
Об-ҳаво шароити сабабли авиакомпаниялар 242 та рейсни бекор қилишга мажбур бўлган. Тайбэй ва Тайваннинг шимолий ҳамда марказий ҳудудларида мактаблар ва идоралар кетма-кет иккинчи кун ёпиқ қолмоқда.
Тайфун шимол томон, Хитой соҳиллари йўналишида ҳаракатланиши давомида аста-секин кучсизланиши, кейин эса Япониянинг жанубий ҳудудлари томон силжиши кутилмоқда.






