Шимолий Корея президенти Ким Чен Иннинг рафиқаси унга меросхўр ҳадя этганини Буюк Британиянинг The Daily Star нашри тахмин қилмоқда, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Журналистларнинг бундай қарорга келишига президентнинг рафиқаси Ли Соль Чжунинг саккиз ой мобайнида оммага кўринмаганлиги сабаб бўлган. Шу давр мобайнида Шимолий Корея ОАВлари мамлакат биринчи хонимининг узоқ вақтдан бери кўринмаганлигига нима сабаб бўлганлигига ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди. Баъзи бир нашрлар биринчи хоним президентнинг қаҳрига учраган, деган тахминни ҳам илгари суришди.
Нашрнинг маълум қилишича, Ли Соль Чжу турмуш ўртоғи билан 2013 йил мобайнида 22 та тадбирда бирга иштирок этган бўлса, 2014 йилда 15 та, 2015 йилда 7 та, бу йил эса бор-йўғи 4 та тадбирда ҳамроҳлик қилган.
Узоқ вақт омма эътиборидан четда юрган Шимолий Кореянинг биринчи хоними 5 декабрь куни ҳарбий қирувчи самолётларни намойиш қилиш тадбирига турмуш ўртоғи билан бирга ташриф буюрди. Унинг фарзанд кўрганини ОАВлар тасодифан эшитиб қолди. Бу ҳақда МБА собиқ баскетболчиси Деннис Родман хабар берди.
13.12.2019, 19:35
Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...12.07.2017, 11:50
Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик...10.07.2017, 10:41
Тиша Бошеминнинг катта ва аҳил оиланинг бекаси эди. Севимли турмуш ўртоқ, шириндан-шакар беш фарзанд – бахт учун яна не керак? Аёл ўзининг ҳаёти тубдан ўзгариб...07.07.2017, 09:54
Байкал орти ўлкасининг Хилок шаҳрида яшовчи аёл уч ойлик чақалоғини йиғлагани учун ёстиқ билан бўғиб ўлдирди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Нашрнинг хабар беришича, 26 ёшли...