1

“PROlogue” кинематография соҳасида энг яхшиларни аниқлайди

ШОУ-БИЗНЕС 12.12.2016, 12:12
Теглар: Кино, Ўзбекистон, Шоу-бизнес
“PROlogue” кинематография соҳасида энг яхшиларни аниқлайди

Жорий йилнинг 13-16-декабр кунлари “Ёшлар ижод саройи”да “PROlogue”фестивали ташкил этилмоқда.

Фестивалда иштирок этиш мақсадида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи профессионал ва ҳаваскор ёш киноижодкорлар томонидан жорий йил 1 октябрга қадар 100га яқин ариза келиб тушди. 

Тажрибали киноижодкорлар – режиссёр Мансур Абдуҳолиқов, киношунослар Феруза Нодирова, Элмира Ҳасанова, киноактриса Раъно Шодиевадан таркиб топган фестивал Саралаш комиссияси филмлар кўригини ўтказди ва улардан 16тасини фестивал асосий дастурига тавсия этди.

13-15-декабр кунлари “Ёшлар ижод саройи”да асосий кўрик дастурига кирган филмлар намойишлари ташкил этилади ва 16 декабр куни Фестивал ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилади.

Фестивал ғолиблари қуйидаги 4та номинация бўйича аниқланади:

«Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» учун бош соврин

«Энг яхши сценарий»

«Энг яхши режиссёрлик иши»

«Энг яхши операторлик иши»

Фестивал ғолиблари профессионал киношунослар, режиссёрлар, актёрлар, операторлар каби малакали мутахассислардан иборат Ҳакамлар ҳайъати йиғилишида, ғоянинг оригиналлиги ва долзарблиги, юқори бадиий савия, қизиқарли сюжет, кино тилининг ўзига хос услуби, новаторлик ва изланиш, режиссёрлик ва операторлик топилмалар, актёрларнинг ижроси каби мезонлар бўйича аниқланади.

Аҳамиятли томони шундаки, Фестивалда иштирок этган асарлар жамланиб, махсус тўплам шаклида чиқарилади ҳамда халқаро кинофестивалларга тавсия этилади, шунингдек, республика кинотеатрларида аҳоли учун намойишлари ташкил этилади. 

Фестивал доирасида “Ўзбек миллий кино кунлари” ҳафталиги, киноижодкорлар иштирокида давра суҳбати, ёш истеъдодлар учун мастер-класслар, Ўзбек киносанъати музейида очиқ эшиклар куни каби бир қатор тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1