1

ОАВ: Ўғил фарзанд кўришни орзу қилган хитойлик аёл 4 қизини пичоқлаб ўлдирди

ДУНЁ 12.12.2016, 14:21
Теглар: Аёл, Жиноят
ОАВ: Ўғил фарзанд кўришни орзу қилган хитойлик аёл 4 қизини пичоқлаб ўлдирди

Хитойнинг Гуандун провинциясида яшовчи ўғил фарзанд кўшришни орзу қилган аёл депрессия ҳолатида ўзининг тўрт нафар вояган етмаган қизларини пичоқлаб ўлдирди, қизларидан бирига пичоқ билан жароҳат етказди, деб ёзади “РИА Новости”.

Ҳодиса Чжанцзянь шаҳар округидаги қишлоқлардан бирида юз берди.

Маълумотларга кўра, Чжоу фамилияли 31 ёшли аёл ноябрь ойида қиз фарзанд кўрган. Бу қизча оиладаги бешинчи қиз фарзанд эди. Чжоу ва унинг турмуш ўртоғи ўғил фарзанд кўришни орзу қиларди, бироқ уларнинг оиласида кетма-кет қизлар дунёга келди. Бешинчи маротаба ҳам қиз фарзанд кўрган аёл қаттиқ тушкунликка тушиб қолди. Ўтган жума куни у ошхона пичоғини олди ва ўз қизларига ташланди. Қизларининг каттаси 7,5 ёшда эди. Қизчалар зудлик билан шифохонага олиб кетилган, бироқ уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Қўшнилар полицияга хабар бергани айтилмоқда. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1