АсосийСиёсат

“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

Президент барча раҳбарларни судлар фаолиятига аралашишдан қатъий огоҳлантирди.

'“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш эканлигини айтди ва бу борада барча раҳбарларни қатъий огоҳлантирди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, деди президент 5 март куни коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда.

Давлат раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди. Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги, бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди. Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишбўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент 2026-йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:42

    Президент 2026-йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади

    Шавкат Мирзиёев “2026-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунни имзолади.

    'Ўзбекистонда тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 134 триллион сўмга етди'ning rasmi

    Сиёсат 24.12.2025 09:50

    Ўзбекистонда тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 134 триллион сўмга етди

    23 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик саноатида 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йил учун белгиланган устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    'Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.12.2025 23:36

    Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунланди

    Хўш, Ўзбекистон етакчисининг Россияга ташрифи қандай ўтди?

    'Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 22.12.2025 17:37

    Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

    Тадбир Санкт-Петербургдаги “Эрмитаж” давлат музейи атрофида ўтказилди.

    'Президент ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича асосий йўналишларни белгилади'ning rasmi

    Сиёсат 22.12.2025 00:36

    Президент ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича асосий йўналишларни белгилади

    Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Ўзбекистоннинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши билан савдо ва саноат алоқаларини кенгайтириш режаларини маълум қилди.

    'Ўзбекистон Япония билан турли соҳаларда 12 млрд долларлик келишувларга эришди'ning rasmi

    Сиёсат 21.12.2025 18:19

    Ўзбекистон Япония билан турли соҳаларда 12 млрд долларлик келишувларга эришди

    Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи чоғида ўнлаб соҳаларда келишувларга эришилди.