АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев Испания Қиролига ҳамдардлик билдирди

Давлат раҳбари Испания халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди.

'Мирзиёев Испания Қиролига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Испаниянинг Толедо провинциясида поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Испания Қироли Фелипе VI га ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари Испания халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди. Шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

    Бошқа янгиликлар