Ксения Собчак она бўлгандан кейин Instagram саҳифасига уй шароитида тушган суратларини тез-тез жойлаштирадиган бўлди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.
Ахир энди машҳур юлдуз асосий вақтини уйда, фарзанди билан ўтказади. У бир неча бор кузатувчиларга декрет таътилида зерикаётганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Бу сафар Ксения Собчак ўз блогерларига Рублёвкадаги уйини, аниқроғи онаси Людмила Нарусованинг уйини намойиш қилди. Ксения ўғли туғилгандан кейин сершовқин Москвадан узоқроқда, тоза ҳаволи жойда яшашни маъқул топди. Ҳашаматли, янги йил чироқлари билан безатилган уй суратини Ксения ижтимоиий тармоқлардаги кузатувчиларига намойиш қилди. Эндиликда у нафақат уйини, балки яқин қарндошларининг суратларини ҳам ўз саҳифасига жойлаштирадиган бўлди. Яқинда Ксения болалар аравачасини “талашаётган” яқинларининг суратини ҳам ижтимоий тармоқлар кузатувчиларига тақдим этди.