АсосийЖамият

Ҳазрати Усмон Қуръонининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда

Хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналар юртимизга олиб келиниши ва намойиш этилиши бўйича таклифлар билдирилмоқда.

'Ҳазрати Усмон Қуръонининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда'ning rasmi

Сўнгги пайтларда бир қатор хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналар юртимизга олиб келиниши ва намойиш этилиши бўйича таклифлар билдирилмоқда. Айни кунларда Ислом цивилизацияси марказида бўлиб турган Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Дин тарихи музейи вакили Ирина Османова ҳам Марказ очилишида Дин тарихи музейида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналарни юртимизга олиб келиш ва кўргазма ташкил этиш таклифини билдирди ва бу таклиф Марказ раҳбарияти томонидан илиқ қабул қилинди.

Музей вакили хорижий ҳамкор сифатида Марказ ходимлари билан яқиндан фаолият олиб бормоқда. Меҳмон марказ ходимлари билан Ўзбекистонда сақланаётган Ҳазрати Усмон мусҳафи тарихи билан боғлиқ манбаларни, шунингдек, мазкур қўлёзманинг 1905 йилда Россияда чоп этилган 50 та факсимиле нусхасининг тарқалиш географиясини ўрганмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси маркази мисли кўрилмаган лойиҳа бўлди, деб ўйлайман. Бу ерга ташриф буюришимиздан мақсад — халқаро илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3 кун давомида турли музейларда бўлдик, экспонатлар билан танишдик. Шуни мамнуният билан айта оламанки, Исломгача бўлган давр цивилизацияси бўлими лойиҳасини тугатдик, энди амалиётга тадбиқ этиб, экспозиция ташкил қилишни бошласак ҳам бўлади. Бу жараёнда биз Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Санкт-Петербург шаҳридаги Эрмитаж ва Дин тарихи музейлари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз", — деди Дин тарихи музейи вакили Ирина Османова.

Маълумки, Ўзбекистонда сақланаётган Ҳазрати Усмон мусҳафи Қуръони Каримнинг энг қадимги нусхаларидан бири саналади. Буюк саҳобалардан бири Усмон ибн Аффон (р.а.)  647 йилда Қуръони Каримдан бир нечта нусха кўчиртириб, уни турли минтақаларга юборганлар. Ўша нусхалардан бирининг юртимизга келиб қолиши ҳақида турли маълумотлар бор. Бу мусҳаф XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар Самарқандда, Хожа Аҳрори Валий масжидида сақланган. 

Самарқанд Чор Россияси қўшинлари томонидан босиб олингач, 1869 йил май ойида Мусҳаф Туркистон бош губернатори генерал фон Кауфман буйруғига биноан Санкт-Петербургга жўнатилган. 1922 йил август ойига келиб, бу муборак китобни Туркистон мусулмонларининг талаби билан Тошкентга қайтаришга муваффақ бўлинди. Ҳозирда Ҳазрати Усмон мусҳафи Ҳазрати Имом мажмуасидаги “Мўйи муборак” масжидида сақланмоқда. Мусҳаф Россияда турган вақти, яъни 1905 йилда унинг 50 та факсимиле нусхаси чоп этилган ва турли шаҳарларга юборилган. 

Мазкур залда 120 йил аввал чоп этилган ана шу факсимиле нусхаларининг тарқалиш харитаси ҳам ўрнатилади. Ҳазрати Усмон Қуръони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ишга туширилгач, унинг “Қуръон зали”даги махсус айвончада, мармар лавҳ устидан жой олиши кўзда тутилмоқда. Ушбу залда Қуръоннинг қадимий нусхалари ҳам сайёҳ ва зиёратчилар эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.