Грузиянинг собиқ президенти, давлат ва иқтисодий негизларни тубдан ўзгартирган ислоҳотчи Михаил Саакашвилига навбатдаги 9 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Саакашвили 2009-2012 йилларда 3,2 млн.долларлик бюджет маблағларини шахсий мақсадларда (автомобиллар ижараси, меҳмонхона, кийим, косметик хизматлар кабиларга) ишлатишда айбланган эди.
Саакашвили 2021 йилдан 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган эди. Янги ҳукм билан у қўшиб ҳисоблаш орқали камида у 2030 йилгача қамоқда ўтириши керак. Унга қарши яна иккита суд даъвои очилган.
Грузиядаги олигарх Бидзина Иванишвили суд собиқ президент Михаил Саакашвилининг саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда, деб хабар бермоқда "Мтавари" телеканали. Маълумотларга кўра, Саакашвилининг саломатлиги ёмонлашган ва унинг ҳаёти хавф остида. Шифокорлар унинг ҳолатини барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўрмоқда.
Михаил Саакашвили 2021 йил октябрь ойида Грузияга қайтиб келганидан сўнг ҳибсга олинган ва шу вақтдан бери қамоқда сақланмоқда. Унинг ҳибсга олиниши ва кейинги воқеалар мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишларига сабаб бўлди.
Саакашвилининг тарафдорлари унинг озод қилиниши ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилмоқда. Ҳукумат ва суд органлари эса унинг ишини қонун доирасида кўриб чиқишда давом этмоқда.
Абдуллоҳ Саййид